
17 ёшли Россия футбол юлдузи ва "Манчестер Юнайтед" клуби ўйинчиси Амир Ибрагимов спорт фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда Sport Baza хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, қанот ҳужумчиси Англия фуқаролигидан воз кечиб, Россия фуқаролигини танлади. У илгари Англиянинг U16 ёшлар терма жамоасида ўйнаган эди.
Энди Ибрагимов Россия миллий терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлади, агар таклиф оладиган бўлса. Амир Ибрагимов Доғистонда туғилган, аммо 2019 йили Англияга йўл олган.
Аввалига у "Шеффилд Юнайтед" академиясига қабул қилинди, кейинчалик "Манчестер Юнайтед"га ўтган. Шу йил баҳорида россиялик футболчи "қизил иблислар" билан илк профессионал шартномасини имзолади.
Ибрагимов асосий жамоа машғулотларига ҳам жалб қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар