date

Пол Мерсон: "Джексонни қўйиб юбориш хатолик бўлди"

Пол Мерсон: "Джексонни қўйиб юбориш хатолик бўлди"
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳужум чизиғи ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Менимча, Николас Джексонни қўйиб юбориш қарори охир-оқибат "Челси" учун салбий оқибатларга олиб келди.

Марк Гиу "Сандерленд"га қарши ўйинда ўз вазифасини бажара олмади. Жоау Педро эса жароҳати туфайли етарлича машғулот ўтказмаяпти", — дейди Мерсон Sky Sports билан суҳбатда.

Футбол эксперти фикрича, ҳозирги вақтда "Челси" ҳақидаги ижобий фикрлар унчалик ўринли эмас. АПЛнинг тўққиз туридан сўнг "Челси" турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда ва жамоанинг ҳисобига 14 очко мавжуд.

1 ноябр куни Энцо Мареска шогирдлари "Тоттенҳэм"га қарши дербида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пол Мерсон: "Джексонни қўйиб юбориш хатолик бўлди"