
"Ливерпул"га тегишли бўлган қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон Шотландия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчи билан "Селтик" клуби қизиқмоқда. Эндрю Робертсоннинг "Ливерпул" билан тузган меҳнат шартномаси келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида ҳали бир тўхтамга келмаган.
Жорий мавсумда Робертсон қизиллар сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган. Трансфермаркт портали мутахассисларининг фикрига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар