
"Ливерпул" жамоаси чоршанба куни яна ўз мухлисларини хафа қилди. Арне Слот бошчилигидаги жамоа Лига Кубоги 1/8 финал босқичида ўз майдонида "Кристал Пэлас"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетди.
Шу тариқа, "Ливерпул" сўнгги етти ўйинда барча мусобақаларда олтита мағлубиятга учради. Бироқ Goal портали BBC ва бир нечта журналистларга таяниб хабар беришича, "Ливерпул" раҳбарияти Слот билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Яқин келажакда нидерландиялик мураббийнинг лавозимдан озод этилиши эҳтимоли йўқ. Клуб раҳбарияти Слотга тўлиқ ишонч билдирмоқда ва у жамоанинг ҳолатини яхшилашга қодир эканига ишонмоқда.
"Ливерпул"нинг навбатдаги учрашуви 1 ноябрь куни ўз майдонида "Астон Вилла" жамоасига қарши ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар