date

Арне Слот Харви Эллиоттнинг Ливерпулга қайтиши ҳақида гапирди

Arne Slot Xarvi Elliottning Liverpulga qaytishi haqida gapirdi

Ливерпул бош мураббийи Арне Слот Харви Эллиоттнинг келажаги борасида аниқлик киритди. Ёш ярим ҳимоячи Астон Вилла сафидаги муваффақиятсиз ижара муддатидан сўнг, мавсумолди тайёргарлик жараёнида асосий жамоа сафига қайтади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

23 ёшли футболчи жорий мавсумнинг катта қисмини Астон Вилла таркибида ўтказди, бироқ Унаи Эмерй қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. У бутун мавсум давомида бор-йўғи 284 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, бу эса барча томонлар кутган натижадан йироқ бўлди.

Арне Слот матбуот анжуманида Эллиоттнинг келаси мавсумда Ливерпул таркибида бўлишини тасдиқлади. Нидерландиялик мутахассис футболчининг ривожланиши учун бу ижара келишуви кутилганидек самара бермаганини тан олди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Эллиотт Ливерпулда бўлган вақтида Астон Вилладагига қараганда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган. Шунга қарамай, клуб футболчини яна ижарага беришни режалаштирмаяпти ва уни жамоа таркибида сақлаб қолмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот Харви Эллиоттнинг Ливерпулга қайтиши ҳақида гапирди