date

Маркус Тюрам “Интер” билан машғулотларга қайтди

Маркус Тюрам “Интер” билан машғулотларга қайтди
Маркус Тюрам 30-октябр куни Миланнинг “Интер” жамоаси асосий таркиби билан машғулотларга қайтди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Тюрам 30-сентябр куни Чемпионлар Лигаси доирасида Праганинг “Славия” жамоасига қарши ўйиндан сўнг майдонга туша олмади. Мазкур ўйинда “нерадзурри” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Финал ҳуштагидан сўнг француз ҳужумчи матбуот зонаси яқинида ақсоқланиб кўринган бўлса-да, дастлаб бу ҳақида хавотирланмасликни айтган эди. Шундан бери Тюрам тизза пайининг шикастланиши сабабли 30 кунни ўтказиб юборди.

У шу вақт ичида А Сериянинг 4 та ўйини, Чемпионлар Лигасининг 1 ўйини ва миллий терма жамоа ўйинларини ўтказиб юборди. Аввалига футболчининг 25-октябр куни “Наполи”га қарши ўйинга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди, бироқ бу муддат кейинга сурилди.

Энди унинг 2-ноябр куни “Верона”га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам номаълум бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маркус Тюрам “Интер” билан машғулотларга қайтди