date

Барселона Эрик Гарсия билан янги шартнома тузади

Барселона Эрик Гарсия билан янги шартнома тузади
Барселонанинг марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр. 24 ёшли футболчининг ҳозирги шартномаси келгуси йилнинг ўртасигача амал қилади, аммо яқин кунларда у узайтирилади.

Бу ҳақда TBR Football хабар берди. Испаниялик футболчи "кўк-анорранглилар"га ўз розилигини берган.

Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенхем" клублари Эрик Гарсияга қизиқиш билдирган эди, аммо футболчи Каталонияда қолишни маъқул кўрди. Жорий мавсумда Гарсия Ҳанс-Дитер Флик мураббийлиги остида барча мусобақаларда жамоа учун 13 ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, марказий ҳимоячи, қанот ва таянч зонада ҳам ўйнай олувчи футболчининг қиймати 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона Эрик Гарсия билан янги шартнома тузади