
"Ювентус" пайшанба куни Лучано Спалеттини жамоанинг бош мураббийи этиб тайинлаганини расман эълон қилди. 66 ёшли мутахассис Турин клуби билан жорий мавсум охиригача ҳисобланган шартнома имзолади. 
Sky Sport маълумотларига кўра, шартномада Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳолатида автоматик узайтириш банди киритилмаган. Ушбу банд келишувда мавжуд бўлса-да, мажбурий эмас – томонлар 2026 йил ёзида ҳамкорликни якунлашлари мумкин, ҳатто жамоа нуфузли Европа турнирига йўлланма олган тақдирда ҳам. 
Эслатиб ўтамиз, Лучано Спалетти июнь ойида Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди. У мазкур лавозимда тахминан икки йил фаолият юритган эди. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 