
19 ёшли Томми Маркес "Барселона"нинг асосий жамоасида ўз имкониятини синаб кўради. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ёш ярим ҳимоячини Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда таркибга қўшишни режалаштирмоқда. 
Бу ҳақда Sport нашри хабар берди. Янги футболчи жароҳат туфайли тахминан бир ойлик танаффусга чиққан юлдуз футболчи Педрининг ўрнини эгаллайди. 
Пайшанба куни Маркес "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркиби билан машғулот ўтказди. Айнан шу куни футболчи ўзининг 19 ёшини нишонлади. 
Инсайдер журналист Фабрицио Романо Англия клубларининг ушбу ярим ҳимоячига қизиқиши ҳақида хабар берди. "Барселона" клуби бу футболчига катта ишонч билдираётгани ва уни қўйиб юбормоқчи эмаслиги маълум қилинди. 
Каталонияликларнинг "Эльче"га қарши ўйини якшанба, 2-ноябр куни бўлиб ўтади.
19 ёшли футболчи Барселона асосий жамоасида
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 