date

Барселона дарвозабони майдонга қайтмоқда

Барселона дарвозабони майдонга қайтмоқда
Барселона дарвозабони Хоан Гарсия жароҳатдан сўнг тез орада майдонга қайтиши кутилмоқда. 24 ёшли футболчи сентябр охиридан бери тиззасидаги жароҳат сабаб ўйинларда қатнашмаган эди.

Diario Sport хабарига кўра, Гарсия машғулотларни бошлаган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Асосий дарвозабоннинг ноябр ойидаги миллий жамоалар ўйинлари олдидан тўлиқ тикланиб улгуриши эҳтимолдан холи эмас.

Манба маълумотларига кўра, Гарсия "Эльче" ва "Брюгге"га қарши яқин икки учрашувни ўтказиб юбориши аниқ, бироқ 9-ноябр куни "Сельта"га қарши ўйинда қайтиши мумкин. Шунга қарамай, мураббийлар штаби футболчининг саломатлигини хавф остига қўймаслик учун халқаро танаффус тугагунига қадар уни захирада ушлаб туришга қарор қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона дарвозабони майдонга қайтмоқда