date

АПЛнинг уч гранди "Бавария"нинг юлдузига қизиқмоқда...

АПЛнинг уч гранди "Бавария"нинг юлдузига қизиқмоқда...
Англиянинг уч йирик клуби "Бавария"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карлнинг муваффақиятларини яқиндан кузатмоқда. Ёш вундеркинд Чемпионлар лигаси ва Бундеслигада бир мартадан гол уришга улгурди ва умумий ҳисобда Венсан Компани жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушган.

City Xtra нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Сити" вакиллари футболчини кузатиб боришмоқда ва агар "Бавария" билан янги шартнома бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, уни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришга тайёр. Шунингдек, ёш немис футболчисига Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Леннарт Карлнинг трансфер қиймати Transfmarkt портали мутахассислари томонидан 20 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг уч гранди "Бавария"нинг юлдузига қизиқмоқда...