
"Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимҳеннинг "Барселона"га ўтиши эҳтимолдан йироқ. Испания матбуоти хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" нигериялик футболчини 2026 йилда таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ, Radyospor маълумотларига кўра, бундай трансфернинг амалга ошиши жуда кам эҳтимолга эга. Шу йилнинг ёзида "Галатасарой" Осимҳенни "Наполи"дан 75 миллион еврога сотиб олган ва Истанбул клуби яқин келажакда ўз юлдузидан воз кечишни режалаштирмаяпти.
Виктор Осимҳеннинг шартномаси 2029 йил ўртасигача давом этади. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи 9 ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.