date

Тен Хаг яна АПЛга қайтиши мумкин

Тен Хаг яна АПЛга қайтиши мумкин
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клубида иш бошлаши мумкин. Журналист Стив Брауннинг хабарига кўра, «Вулверхэмптон» бош мураббий Витор Перейрани истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.

У билан бундан бир ой олдин 2028 йилгача бўлган шартнома узайтирилганди. Манбаларига кўра, «бўрилар» Тен Хаг билан ҳамкорлик қилиш эҳтимолини муҳокама қилиш учун алоқага чиққан.

Ҳозирда «Вулверхэмптон» Англия чемпионати турнир жадвалида тўққиз турдан кейин атиги икки очко тўплаб, охирги ўринда бормоқда. Жамоа Лига кубогидан ҳам чиқиб кетди, унда «Челси»га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тен Хаг яна АПЛга қайтиши мумкин