date

Тони Пюлис "Арсенал"ни танқид қилди

Тони Пюлис "Арсенал"ни танқид қилди
Валлийлик мураббий Тони Пюлис Лондоннинг "Арсенал" жамоасининг Микел Артета бошчилигидаги ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. "Канонирлар" бу мавсумда АПЛда (пеналтиларни ҳисобга олмаганда) киритган 16 та голнинг 9 тасини стандарт вазиятлардан кейин қайд этган.

Пюлис "The Touchline" нашрига берган интервьюсида шундай деди: "Ҳозир буни кулгили деб ҳисоблайман, чунки 10-12 йил олдин мен "Арсенал" мухлислари ва Арсен Венгер томонидан қаттиқ танқид қилинган эдим. Улар менинг "Сток" жамоамни регби ўйнайди деб айтишган эди, чунки биз бурчак тўплари ва ён чизиқ ташланмаларига урғу берардик."

67 ёшли мутахассис 2020 йил декабридан буён мураббийлик фаолиятини давом эттирмаяпти.

"Арсенал" ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида 22 очко билан етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тони Пюлис "Арсенал"ни танқид қилди