
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ўз жамоасини “тўхтатиб бўлмайдиган” деб ҳисоблаши ҳақида саволга жавоб берди.
“Йўқ, чунки биз кейинги рақибимиз қандай қийинчиликлар ва синовлар олиб келишини кўряпмиз. Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказамиз ва тайёргарлик учун вақт жуда кам. Шунинг учун доимо яхши спорт формасида бўлишимиз керак.
Ҳозир ҳамма ўйинга тайёр, ҳамма синовларни қабул қилишга ва яна ғалаба қозонишга интилаётганини кўряпман”, - деди Артета матбуот анжуманида.
“Арсенал” Премьер-лигада пешқадамликни сақлаб турибди ва яқин таъқибчисини тўрт очкога ортда қолдирмоқда. Шанба куни Микел Артета жамоаси сафарда “Бёрнли”га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.