
Хаби Алонсо Испания чемпионати доирасида "Валенсия"га қарши ўтказиладиган уй учрашуви олдидан журналистлар билан суҳбатлашди. Ундан "Реал" жамоасидаги кўплаб юлдуз футболчиларни қандай бошқараётгани ҳақида сўрашди. 
"Шунчаки ўзим бўлиб қоламан. Самимий бўлиш, ўзингни бошқа кўрсатмаслик керак. 
Мен футболчилар билан ҳалол ва очиқ муносабатлар қураман, уларнинг ҳар бирининг ролини тушунаман ва доим жамоа манфаатларини биринчи ўринга қўямиз. Жамоани ҳурмат муҳитида бошқариш, талабчан бўлиш, аммо ҳар бир футболчининг ўзига хослигини тушуниш муҳим. 
Ҳар бир ўйинчига мослашиш учун ҳиссий интеллектга эга бўлиш керак, аммо ўз позициямизни сақлаб қолиш ҳам зарур", - деди Алонсо журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, аввалги турда "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 