
Машҳур собиқ дарвозабон Петр Чех Лондоннинг “Арсенал” жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Канонирлар” 9 турдан сўнг 22 очко тўплаган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида ишончли етакчилик қилмоқда.
Эътиборлиси, Микел Артета жамоаси шу пайтгача атиги 3 та гол ўтказиб юборган. Бу натижа 2004/05-йилги мавсумда “Челси” томонидан қайд этилган 15 та ўтказилган гол бўйича рекордни янгилаш эҳтимолини пайдо қилмоқда.
“Арсенал” жуда кучли ўйнамоқда. Ҳа, бу фақат бошланиши, лекин ҳар бир нарса ўзининг бошланишига эга.
Агар улар шу руҳда давом этса, рекордни янгилаш имконияти пайдо бўлади. Аммо бу жуда машаққатли иш.
Олдинда кўплаб ўйинлар бор ва омад ҳам керак бўлади. Менимча, “Арсенал” учун бизнинг рекордимизни янгилаш қийин бўлади,” — дея Чехнинг сўзларини келтиради инглиз ОАВлари.
Шанба куни Лондон жамоаси сафарда “Бёрнли”га қарши майдонга тушади.
Петр Чех: Арсенал Челси рекордини янгилаши қийин
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар