date

Слот: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?

Слот: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг жорий мавсумдаги асосий муаммосини маълум қилди. Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони охирги тўртта ўйинида мағлубиятга учраб, мусобақа жадвалида еттинчи ўринга тушиб кетди.

Айрим мутахассислар "қизиллар"нинг асосий муаммосини ҳимоядаги заиф ўйинда кўришса-да, мураббийнинг фикрича, бу жамоанинг асосий муаммоси эмас. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қанча имконият бердик?

"Айнтрахт"га қарши ўйинда 3:1 ҳисобида олдинда борар эканмиз, рақиб дарвозамизга деярли зарба бера олмади. Олдинги ўйинларда ҳам рақибларимиз кўп имконият яратмаган.

Ҳимоямиз ўтган мавсумдагидай кўп бўшлиқ қолдирмаяпти. Бизнинг асосий муаммамиз ўз имкониятларимизни ёмон амалга ошираётганимизда", - дея таъкидлади нидерландиялик мураббий матбуот анжуманида.

Бугун "Ливерпул" "Астон Вилла"га қарши ўйинда мағлубиятлар сериясини тўхтатишга уриниб кўради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Слот: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?