date

ПСЖ ҳимоячиси трансфер миш-мишларини рад этди

ПСЖ ҳимоячиси трансфер миш-мишларини рад этди
ПСЖ марказий ҳимоячиси Лукас Бералдо клубни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Турли манбаларнинг хабарларига кўра, бразилиялик футболчи жамоанинг асосий таркибидан жой олишни хоҳлайди ва шу сабабли январ ойида Париж клубини тарк этишга тайёр.

Аммо 21 ёшли футболчи ушбу маълумотларни инкор этди. "Мен ҳақимда ПСЖни тарк этиш ниятим борлиги ҳақида тарқалган ёлғон хабарларни кўрдим.

Бу ерда жуда бахтлиман. Бундай клубда ўйнаш, унинг рангларини ҳимоя қилиш – ҳақиқатга айланган орзуимдир.

Мен тўлиқ эътиборимни ишга қаратганман ва жамоадошларим билан биргаликда мақсадларимизга эришиш учун 100 фоиз кучимни сарфлаяпман", – дея Бералдонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо. Ёш марказий ҳимоячи 2024 йил бошида Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубидан ПСЖга ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ҳимоячиси трансфер миш-мишларини рад этди