date

Интер ва Наполи Идрисси билан қизиқмоқда

Интер ва Наполи Идрисси билан қизиқмоқда
Интер ва Наполи клублари Каляри сафида тўп сураётган 20 ёшли ҳимоячи Риёд Идриссининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Идрисси ўтган мавсумда Италия Б Сериясида Модена жамоасида ижарада ўйнаб, ўзини яхши томондан кўрсатди. Жорий мавсумда у Италия чемпионатида 5 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Бундан ташқари, Италия Кубогида 2 ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Каляри спорт директори Томмазо Жулини ёш истеъдоддан воз кечишни истамаяпти.

Торино, Удинезе ва Женоа клубларининг таклифлари аллақачон рад этилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи атиги 1,5 миллион евро сифатида баҳоланган, аммо Каляри бу суммадан кўпроқ қиймат талаб қилиши аниқ.

Миллий терма жамоа даражасида Идрисси Италия ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Интер ва Наполи Идрисси билан қизиқмоқда