
“Наполи” ярим ҳимоячиси Станислав Лоботка жароҳатдан фориғ бўлди ва яқин ўйинда майдонга тушишга тайёр. 1 ноябрь куни кечқурун неаполликлар А Сериянинг 10-тури доирасида “Комо” билан ўйнайди.
Лоботка 5 октябрь куни “Женоа”га қарши ўйинда (2:1) мушак жароҳатини олганидан сўнг деярли бир ой давомида ўйинлардаги иштирокидан маҳрум бўлди. 30 ёшли футболчи шу вақт ичида чемпионатнинг 3 ўйинини, Чемпионлар лигасининг 1 ўйинини ва Словения терма жамоасининг 2 учрашувини ўтказиб юборди.
Sky Sport Italia хабарига кўра, Лоботка бошланғич таркибда эмас, захирадан ўйинга қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек, Расумус Хейлун ўзининг мушак чарчоқлари сабабли қисқа танаффусдан сўнг асосий таркибга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар