date

Реал Мадрид Алайбеговични қўлга киритмоқчи

Реал Мадрид Алайбеговични қўлга киритмоқчи
Ред Булл Зальцбург клуби вингери Керим Алайбегович фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини Мадриднинг Реал клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик" клуби ёш футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузишни режалаштирган.

Алайбегович учун курашда "Реал"нинг асосий рақиблари Лондоннинг Челси ҳамда Манчестер Юнайтед клубларидир. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Алайбеговични қўлга киритмоқчи