date

Кришито “Дженоа” бош мураббийи бўлади

Кришито “Дженоа” бош мураббийи бўлади
Яқинда “Дженоа” клуби бош мураббий Патрик Виэйрани истеъфога чиқарганини эълон қилди. Италия матбуотининг хабарига кўра, жамоа бош мураббийлик вазифаси “Зенит”нинг собиқ ҳимоячиси Доменико Кришитога топширилади.

Аввалроқ, 38 ёшли Кришито “Дженоа”нинг ёшлар жамоасини бошқарган эди. Аммо у ҳозирда Pro лицензиясига эга эмас, шунинг учун у ёрдамчи сифатида Роберто Мургита билан биргаликда ишлайди.

Кришито “Зенит” сафида саккиз мавсум давомида ўйнаб, 224 ўйинда майдонга тушган, 20 та гол урган ва 29 та голли узатма амалга оширган. Айни вақтда, А Сериянинг тўққиз туридан кейин “Дженоа” уч очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кришито “Дженоа” бош мураббийи бўлади