
Дженоа клубининг марказий ярим ҳимоячиси Мортен Френдруп Италия А Сериясининг учта топ клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбаларига кўра, Дания терма жамоаси аъзоси бўлган 24 ёшли футболчини "Ювентус", "Рома" ва "Интер" клублари кузатиб бормоқда. Қишки трансфер ойнасида Дженоа ушбу жамоалардан расмий таклифлар олиши мумкин.
Жорий мавсумда Френдруп барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Дженоа жамоаси А Серия турнир жадвалида охирги ўринда, жамоа 9 та турда атиги 3 очко тўплаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар