date

Конте ғалабадан кўра кўпроқ мамнунлигини билдирди

Конте ғалабадан кўра кўпроқ мамнунлигини билдирди
“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте А Серия доирасидаги “Комо”га қарши уй учрашувида қайд этилган нол-нол ҳисобидаги дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди. “Жуда кескин ўтган ўйин бўлди.

Бугун биз Европа услубидаги футболни кузатдик, унда ҳеч бир жамоа фақат ҳимояда ўйнамади. Мен ушбу дурангдан айрим ғалабалардан кўра кўпроқ мамнунман,” деди Конте DAZNга берган интервьюсида.

“Кўпчилик ‘Комо’ни фақат номи туфайли кичик жамоа деб ҳисоблайди, аммо бу рақиб жуда кучли. Яқинда улар ‘Ювентус’ни мағлуб этганини унутмаслик керак.

Биринчи бўлимда ‘Комо’ яхшироқ ўйнади, иккинчи бўлимда эса биз устунлик қилдик. Натийжа адолатли,” дея қўшимча қилди мураббий.

Жорий мавсумда “Наполи” 22 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, “Комо” эса 17 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конте ғалабадан кўра кўпроқ мамнунлигини билдирди