
Лиг 1нинг 11-турида "Осер" ўз майдонида "Марсель"ни қабул қилди. Жамоалар турнир жадвалининг қарма-қарши қутбларида жойлашган бўлишига қарамай, ўйин жанговор ва тенг курашли ўтди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида "Осер" дарвозабони узатмани қайтаришга ҳаракат қилганида, тўп Анхель Гомесга тушди ва у аниқ зарба билан ҳисобни очди – 0:1. Иккинчи бўлим бошида Денни Намасонинг зарбаси "Марсель" дарвозасига йўл олди, бироқ гол офсайд сабаб бекор қилинди.
Шунингдек, Иброҳим Осман хавфли зарба йўллади, аммо дарвозабон бу вазиятни бартараф этди. "Марсель" 65-дақиқадан бошлаб ўнтадан ўйнашга мажбур бўлди, чунки Улиссес Гарсия Жосуэ Касимирга нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олди.
Қўшимча вақтда "Осер" футболчиси Синали Диоманде ҳам иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Ушбу ғалаба билан "Марсель" 22 очкого эга бўлиб, "Монако"ни иккинчи ўриндан сиқиб чиқарди.
"Осер" эса турнир жадвалининг сўнгги ўринларидан бирида қолмоқда.
Марсель аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар