
Реал Мадрид Валенсияга қарши ўйинда 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Ушбу ўйинда Хаби Алонсонинг шогирдлари майдонда тўлиқ устунликни намойиш этишди.
Гарчи Килиан Мбаппе дублга эришган ва Жуд Беллингем ажойиб гол урган бўлса-да, бу сафар ўйиннинг энг яхши футболчиси Альваро Каррерас деб топилди. Каррерас ўйинда нафақат якуний ҳисобни белгилаган чиройли гол билан ажралиб турди, балки бутун ўнг қанот бўйлаб рақибни тўлиқ мағлуб этиб, ажойиб ҳаракатлар қилди.
У 6 та якка курашнинг барчасида ғалаба қозонди, 5 та тўпни қайта эгаллади ва 3 та хавфли узатма амалга оширди. Шунингдек, Виниюсиус учун пенальтини ҳам ишлаб берди.
Ўйинда Мбаппе ва Беллингем ҳам юқори даражада ўйнади. Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, Гюлернинг узатмасидан кейин чиройли зарба билан иккинчи голни урди.
Беллингем эса бутун майдон бўйлаб фаол ҳаракат қилиб, рақибни босим остида ушлаб турди ва ўзининг техник маҳорати билан чиройли гол урди. Арда Гюлер ҳам учта муҳим узатма ва битта голли пас билан ўз маҳоратини кўрсатди.
Реал Мадрид ушбу ғалаба билан яна бир бор ўз кучини намойиш этди.
Реалнинг энг яхши ўйинчиси: Альваро Каррерас
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар