
Жорий сешанба куни Мадриднинг “Реал” жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида “Ливерпул”га қарши сафарда ўйин ўтказади. Сўнгги маълумотларга кўра, “қаймоқранглилар” учрашув олдидан “Энфилд” стадионида машғулот ўтказмасликка қарор қилди.
Бош мураббий Хаби Алонсо бу қарорни тасдиқлаб, ўз изоҳини берди. “Биз “Ливерпул“га қарши баҳс олдидан “Энфилд”да машғулот ўтказмаймиз.
Ўз базамизда шуғулланишни афзал кўрдик, чунки 200 та камера олдида бўлишни истамаймиз”, – деди испаниялик мутахассис The Touchline нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, шанба куни “Реал” Ла Лигада “Валенсия” устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Ливерпул”га қарши ўйин сешанба куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг