date

Салах ва Гравенберх "Ливерпул"га ғалаба олиб келди

Салах ва Гравенберх "Ливерпул"га ғалаба олиб келди
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот узоқ кутилган Премьер-лига ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мерсисайд клуби “Астон Вилла”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Ливерпул” мазкур ўйинга чемпионатда кетма-кет тўрт мағлубиятдан кейин чиққан эди. Ушбу муваффақиятсизликлар сериясига Муҳаммад Салах ва Райан Гравенберхнинг голлари орқали якун ясанди.

“Ҳар бир ўйинда жамоалар ўртасидаги фарқ катта эмас, ҳаммасини майда деталларгина ҳал қилади. 5-дақиқада “Астон Вилла”нинг зарбаси устунга тегди, шунингдек, бу сафар биз стандарт вазиятлардан гол ўтказмадик.

Бугун бизга бироз омад кулиб боқди, бу эса сўнгги вақтларда етишмаётган эди. Иккинчи голимизда ҳам омаднинг ҳиссаси бор эди.

Футболчилар ва мухлислар бугун ғалаба қозониш нақадар муҳим эканини ҳис қилишди. Биз характер кўрсатдик ва ўз мақсадимизга эришдик,” – дея Слотнинг сўзларини BBC келтиради.

“Ливерпул” ушбу ғалабадан сўнг 18 очкони қўлга киритиб, АПЛ турнир жадвалида 10 турдан кейин учинчи ўринга кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салах ва Гравенберх "Ливерпул"га ғалаба олиб келди