
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик бу мавсумда илк марта ноябр ойида майдонга тушди. 19 ёшли футболчи шанба куни "Валенсия"га қарши Ла Лига учрашувида 79-дақиқада Килиан Мбаппени алмаштирди.
Ўша пайтда ҳисоб "қироллик клуби" фойдасига 4:0 эди. Бразилиялик футболчи бу мавсумда илк бор ўйинга тушди, шунингдек, бу унинг жорий бош мураббий Хаби Алонсо қўл остидаги биринчи ўйини бўлди.
Эндрик бундан аввалги ўйинини 18 май куни ўтказган эди. Ўша вақтда жамоани Карло Анчелотти бошқарган.
Кейинроқ ёш ҳужумчи жароҳат олган, сентябр ойидан бошлаб эса соғлом бўлишига қарамай заҳирада қолаётган эди. Январ ойида Эндрик ижарага асосида Франциянинг "Лион" клубига ўтиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар