date

Арне Слот: “Ливерпул” ўзига хос жамоа

Арне Слот: “Ливерпул” ўзига хос жамоа
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот “Астон Вилла” устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг мухлислар ҳақида фикр билдирди. “Қизиллар” бунгача АПЛдаги тўртта учрашувда мағлуб бўлишган эди, бу эса нидерландиялик мутахассисни қийин босим остида қолдирган эди.

“Менга мухлислар томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ажойиб эди. Бу “Ливерпул”ни ўзига хос жамоа қиладиган нарса.

Жамоа оғир даврни бошдан кечирди, мен учун ҳам осон бўлмади, бироқ мухлислар бизга ёрдам беришди”, – деди Слот учрашувдан сўнг интервьюсида. Мерсисайдликларнинг навбатдаги рақиби Мадриднинг “Реал” жамоаси бўлади.

Учрашув 4-ноябр куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот: “Ливерпул” ўзига хос жамоа