
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин "Барселона"га қарши ўйинда содир бўлган қизил карточка эпизодига жамоадошларининг муносабати ҳақида гапирди. Дарвозабон қўшимча вақтда каталонияликлар захира ўйинчиларига "Ўтиринг" деб бақирганлиги сабабли тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланган эди.
"Бу эпизодда ҳеч қандай қизил карточка бўлмаган. Клуб апелляция берди.
Мени фақат мақташди", - деди Лунин маҳаллий ижтимоий тармоқларга берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, футболчи бутун ўйинни захирада ўтказди.
"Реал" "Барселона"ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Учрашув, шунингдек, Винисиуснинг алмаштирилишига билдирилган норозилиги билан ҳам ёдда қолди.
Кейинчалик мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо бу масала ҳал қилинганини маълум қилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.