
Афсонавий "Ливерпул" футболчиси Стивен Джеррард келаётган "Реал" Мадрид билан бўладиган Чемпионлар лигаси учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Қизиллар" учун "қироллик клуби"га қарши уй учрашуви умумий босқичнинг тўртинчи турада, сешанба куни, 4-ноябрда ўтказилади.
Джеррарднинг фикрича, рақиб жамоанинг даражасига қарамай, бош мураббий Арне Слотдан муваффақиятли натижа кутилмоқда. "Ҳозир ҳаммада Слотдан Чемпионлар лигасида "Реал" устидан ғалаба кутувчи кайфият мавжуд", – деди собиқ инглиз ярим ҳимоячиси The Touchline нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, шанба куни "Ливерпул" ўз майдонида "Астон Вилла"ни 2:0 ҳисобига мағлуб этиб, Премер-лигадаги мағлубиятлар сериясига барҳам берган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар