date

Арне Слот: «Реал» билан ўйин ўзгача бўлади

Арне Слот: «Реал» билан ўйин ўзгача бўлади
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Европа Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шанба куни мерсисайдликлар Англия Премьер-лигасидаги бир неча муваффақиятсизликлардан кейин “Астон Вилла”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабага эришди.

Жамоа эса сешанба куни ўз майдонида “Реал”ни қабул қилади. “Чемпионлар Лигаси ўйинлари ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга.

Лекин “Реал” билан бўладиган ўйинлар бундан-да машаққатлироқ ва ўзгача. Бизни жуда жиддий синов кутмоқда, аммо бунинг учун сабрсизлик билан кутяпмиз”, – деди Слот “Астон Вилла” устидан қозонилган ғалабадан кейинги интервьюсида.

“Ливерпул” ва “Реал” учрашуви Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади. “Қизиллар” учта турдан кейин 6 очко жамғарган бўлса, “Реал” барча учрашувларда ғалаба қозониб, 9 очко тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот: «Реал» билан ўйин ўзгача бўлади