date

Наполи 2025 йилда илк бор уйида гол ура олмади

Наполи 2025 йилда илк бор уйида гол ура олмади
А Сериянинг ўнинчи турида Италия чемпиони "Наполи" ўз майдонида "Комо" клубини қабул қилди. Бироқ, неаполликлар нафақат рақиб дарвозасини ишғʻол эта олишмади, балки ўз мухлисларини ҳам хурсанд қила олишмади.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Мазкур ўйин "Наполи" учун 2025 йилдаги илк уй учрашуви бўлди, унда улар гол ура олишмади.

Бунгача, охирги марта бундай ҳолат 2024 йил 8 декабрда юз берилган эди. Ўшанда "Наполи" ўз майдонида "Лацио"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Шунга қарамай, ушбу дуранг натижа "Наполи"га А Серия турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолишга имкон берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наполи 2025 йилда илк бор уйида гол ура олмади