date

Гризманн Ла Лигада 200-голини урди

Гризманн Ла Лигада 200-голини урди
Испания чемпионатининг 11-турида Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ўз майдонида "Севилья"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг сўнгги голини мадридликлар ветеран ҳужумчиси Антуан Гризманн киритди.

Француз футболчиси 90-дақиқада гол уриб, учрашувга нуқта қўйди. Мазкур гол Гризманн учун Ла Лигадаги фаолияти давомида 200-гол бўлди.

У нафақат "Атлетико" сафида, балки илгари "Реал Сосьедад" ва "Барселона" жамоалари таркибида ҳам гол урган эди. Шунингдек, Гризманн Ла Лига тарихида 200 та гол киритган бор-йўғи 11-ўйинчи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гризманн Ла Лигада 200-голини урди