
Бавария футбол клуби 2024/25 мавсумида 978 миллион евро даромад ва солиқлардан кейин 27,1 миллион евро соф фойда билан рекорд натижаларга эришганини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий веб-сайтида хабар берилди.
Клуб бошқарув раиси Ян-Кристиан Дрезен: "Қийин даврлар ва трансфер бозори кескин ўсишига қарамай, биз яна бир бор рекорд даражадаги даромадга эришдик ва мустаҳкам фойда кўрсатдик. Бу натижалар клубимизнинг кучли ва барқарор эканини намоён этади.
Бавария ФК ўзининг барқарорлиги билан ажралиб туради", деди. Маълум қилинишича, консорннинг умумий даромади ўтган йилга нисбатан 2,8 фоизга ошган.
Бундеслигада етакчилик қилаётган клубнинг операцион фойдаси эса 11,3 фоизга ўсиб, 187,8 миллион евронни ташкил қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар