
Якшанба куни Миланнинг "Интер" жамоаси сафарда "Верона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳужумчи Маркус Тюрам жароҳатидан тузалганига қарамай, яна "нерадзурри"нинг ўйин қайдномасига киритилмади.
"Маркус тайёр, лекин у ҳали тўлиқ спорт формасига кирмаган. Биз уни ўйин учун олиб кетмасликка қарор қилдик, чунки барибир уни майдонга туширмасдим.
Менга фақат тўлиқ тайёр футболчилар керак. Мен ўзим ҳам футболчи бўлганман, жароҳатлар олганман.
Учта машғулотдан кейин майдонга тушсангиз, жароҳатни қайта олиш хавфи жуда катта. Мен ҳеч қачон бундай хатога йўл қўймайман", – деди "Интер" матбуот хизматига Христиан Киву.
Маркус Тюрам охирги марта сентябр охирида ўйинларда иштирок этган эди. Чоршанба куни "Интер" Чемпионлар лигаси доирасида "Қайрат"га қарши баҳс олиб боради.
Киву Тюрамни нега таркибга қўшмагани ҳақида гапирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар