
“Барселона” вингери Маркус Рэшфорд яна бир ажойиб ўйин ўтказди. Якшанба куни “кўк-анорранглилар” ўз уйида “Эльче”ни 3:1 ҳисобига мағлубиятга учратди ва инглиз футболчиси жамоасининг сўнгги голини киритди.
Рэшфорд ушбу ўйинда мавсум давомида иккинчи марта энг яхши футболчи деб топилди. The Touchline маълумотларига кўра, каталонияликлардан бу мукофотни фақат Ламин Ямал кўпроқ, яъни 5 марта қўлга киритган.
Фермина Лопес ҳам икки марта энг яхши деб топилган, қолган барча ўйинчилар эса бир мартан ошмаган. Чоршанба куни “Барселона” Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Бельгиянинг “Брюгге” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”дан ушбу мавсум охиригача ижарага олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар