
Бельгия ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан ўзининг молиявий одатлари ҳақида гапирди, айниқса, катта даромад топишни бошлаган пайтларини эслади. "Мен "Кальяри" клубида ойлик уч минг евро олганимдан кейин камида бир оз яхши даромад топа бошладим. 
Аммо тезда янада кўпроқ пул ишлаб топиш кераклигини тушундим. Муаммо шундаки, бир пайтлар кўп пул топа бошлаганимда, шунчалик кўп сарфлашни ҳам бошладим. 
Айниқса, дўстларимга. Мен уларга бир қоп пул сарфладим", - деди футболчи бельгиялик таниқли блогер Жуниор Фертонген билан "Take a Seat" подкастидаги суҳбатида. 
Раджа Наингголан Италияда "Кальяри"дан ташқари Миланнинг "Интер" ва Римнинг "Рома" клубларида ҳам ўйнаган.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар