
Милан клуби собиқ футболчиси ва мураббийи Роберто Донадони беш йиллик танаффусдан сўнг яна мураббийлик фаолиятини тиклади. Эндиликда у Италия Б Сериясида иштирок этаётган "Специя" клубини бошқаради.
62 ёшли мутахассис бир йиллик қисқа муддатли шартнома имзолади. Аввалроқ Донадонининг мураббийлик фаолияти "Ливорно", "Женоа", "Наполи", Хитойнинг "Шэньчжэнь" каби клубларида давом этган.
Шунингдек, у 2006-2008 йилларда Италия миллий терма жамоасини бошқарган ва 2008 йилги Европа чемпионатида чорак финалгача етиб борган. "Специя" ҳозирда Италия иккинчи дивизионининг энг аутсайдер жамоаларидан бири ҳисобланади.
Жамоа ҳозиргача атиги еттита очко тўплаб, турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.