
Ламин Ямалнинг ҳаёти испан сериалига ўхшайди, ҳар бир қисмида янги бурилишлар. “Барселона”нинг ёш юлдузи яқинда қиз дўсти Ники Никол билан ажрашди, Жерар Пике ва Шакирaнинг собиқ уйи учун 10,5 миллион евро сарфлаб, янги ҳовли сотиб олди ва “Элче”га қарши ўйинда гол урди.
Келинг, воқеаларни батафсил кўриб чиқамиз. Ямалнинг жисмоний ҳолатидан бошлайлик.
У пубалгия, яъни чаноқ соҳасидаги мушакларнинг яллиғланиши билан курашмоқда. Бу ҳолат айниқса қанот бўйлаб тез югурувчи футболчиларда учрайди.
Лионел Месси ҳам бир пайтлар шундай муаммога дуч келган эди ва тикланиши учун ойлар керак бўлди. Ямал эса ҳозирча шифокорлар билан маслаҳатлашмоқда, жарроҳлик амалиёти эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.
“Барселона”нинг “Элче”га қарши ўйинида Ламин Ямал 9-дақиқада ҳисобни очди ва жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу воқеалар унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар соясида қолди.
Испан матбуоти шов-шувга сабаб бўлди: Ямал етти ойлик муносабатлардан сўнг аргентиналик қўшиқчи Ники Никол билан ажрашди. Уларнинг бирга тушган суратлари, вертолётда сайёҳатлари ва Ники Николнинг Ямални машғулотларга олиб бориши матбуотда кўп муҳокама қилинди.
Аммо Ямалнинг айтишича, бу ажралиш хиёнат билан боғлиқ эмас, улар шунчаки йўлларини ажратишган. Испаниядаги миш-мишларга кўра, Ямалнинг отаси бу муносабатга қарши бўлган ва Ямални фақат футболга эътибор қаратишга ундаган.
Ямалнинг ота-онаси ажрашган, ва оилада отанинг сўзи устун ҳисобланади. Айримлар ҳатто бу қарорда Лионел Мессининг маслаҳат берганини ёки Ники Николнинг Ямални тарк этганини тахмин қилишмоқда.
Шу орада Ямал Пике ва Шакирaнинг собиқ уйини сотиб олди. 1 240 квадрат метр майдонга эга иккита уйда олтита ётоқхона, бир нечта бассейн, кутубхона, овоз ёзиш студияси мавжуд.
Ямал бу уйни мослаштириш устида ишламоқда: тренажёр зал, физиотерапия хоналари, футбол майдони ва падел корти қурилиши режалаштирилган. Mundo Deportivo нашри Ямалнинг сўнгги ўйинида чаноқ соҳасидаги оғриқлар камайганини қайд этди.
Шахсий ҳаётидаги ўзгаришлар натижасими ёки йўқ — бу савол очиқ қолмоқда. Аммо тиббиёт бундай оддий боғлиқликни тасдиқламайди.
Ямалнинг ҳикояси замонавий футболнинг ёш истеъдодларни қандай синовга қўяётганини кўрсатади. Атиги 18 ёшда, аммо аллақачон миллионлаб евролик уйларга эга, сурункали оғриқлар ва шахсий драмалар билан курашмоқда.
Бу қийинчиликлар унинг келажакдаги карьерасига қандай таъсир кўрсатишини вақт кўрсатади.
Ламин Ямал: янги ҳаёт, янги бурилишлар
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг