date

Мусиаланинг қайтиши январ ойига сурилиши мумкин

Мусиаланинг қайтиши январ ойига сурилиши мумкин
Бавария клуби ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала ёзги мавсумда олган жиддий жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Аввалига 22 ёшли футболчи йил охирида майдонга қайтиши кутилаётган эди, бироқ Мюнхен клуби раҳбарияти ёш юлдузни шошилтирмасликка қарор қилди.

Журналистлар Тоби Альтшофл ва Кристиан Фалкнинг хабар беришича, Бавария Мусиаланинг аниқ қайтиш санасини белгиламаган. Унинг тикланиши январ ойигача чўзилиши эҳтимолдан холи эмас.

Клубнинг тиббий ва мураббийлар штаби учун асосий мақсад футболчини мавсумнинг ҳал қилувчи босқичларига ва кейинчалик Жаҳон чемпионатига тайёр ҳолатга келтиришдир. Эслатиб ўтамиз, Жамал Мусиала дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашув натижасида болдир суяги синитишни бошдан кечирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мусиаланинг қайтиши январ ойига сурилиши мумкин