Джамал Мусиала ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди

1 дақиқа ўқиш295
Джамал Мусиала ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Бавария" ярим ҳимоячиси Джамал Мусиала автомагистралда содир этган юқори тезликдаги йўл-транспорт ҳодисаси сабабли ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди.
  • Ҳодиса 2025-йил 13-апрел куни A8 автобанида Залсбург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганда юз берган бўлиб, футболчи 600 от кучига эга Audi RS e-tron GT автомобилини бошқарган.

Бавария жамоасининг юлдузли ярим ҳимоячиси Джамал Мусиала автомагистралда содир этилган юқори тезликдаги йўл-транспорт ҳодисаси сабабли ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Германия терма жамоаси аъзоси ўзининг юқори қувватли электр спорт автомобилида тўқнашув содир этган ва бу жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Воқеа 2025-йил 13-апрель куни Мусиала А8 автобанида Залцбург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганида юз берган. Бавария ярим ҳимоячиси 600 от кучига эга Audi RS э-трон GT русумли автомобилни бошқарган. Мюнхен прокуратураси вакили Флориан Линдеманннинг сўзларига кўра, футболчи қувиб ўтиш маневрини амалга ошираётганда ўнг томондаги машинани пайқамай қолган ва тўқнашув юзага келган.

Текширувлар натижасида Джамал Мусиала соатига 120 км чеклов ўрнатилган ҳудудда 194 км/соат тезликда ҳаракатлангани маълум бўлди. Тўқнашув оқибатида ВВ Гольф русумли автомобилдаги икки нафар йўловчи енгил жароҳат олган. Ҳодиса натижасида етказилган умумий моддий зарар миқдори қарийб 200 000 еврога баҳоланмоқда.

Мюнхен туман суди 23 ёшли футболчига нисбатан эҳтиётсизлик оқибатида йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиш ва тан жароҳати етказиш айби билан жазо чорасини белгилади. Челси академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Мусиала нафақат катта миқдорда жарима тўлайди, балки унинг ҳайдовчилик ҳуқуқи ҳам бекор қилинди.

Proкуратура вакилининг аниқлик киритишича, Джамал Мусиала камида тўққиз ой давомида рулга ўтира олмайди. Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси унга фақат куз фаслига келибгина берилиши мумкин. Ҳозирча футболчининг вакиллари ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ беришган ва суд қарори қонуний кучга кирганини тасдиқлашган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?