date

Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик

Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик
Португалиянинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Германиянинг "Байер" клубига қарши ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказди. Чемпионлар лигаси тўртинчи тур учрашуви 5-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

"Биз турнир жадвалида курашмоқдамиз ва улар ҳам шундай. Бу биз учун муҳим ўйин.

Агар биз уни ютмасак, вазият янада қийинлашади. "Ньюкасл"дан учралган мағлубиятдан сўнг яхши жавоб бера олдик — кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозондик, яхши ўйнадик, гол урдик ва гол ўтказмадик", — дейди мураббий клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Моуриньо мухлисларни жамоани фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди. "Стадион одамлар билан тўлганида, улар фақат ўйинни томоша қилиш учун келишади.

Аммо стадион ўйинга жон куйдирадиган одамлар билан тўлса, бу мутлақо бошқа нарса бўлади", — деди у. "Бенфика" ҳозирда 0 очко билан 35-ўринда бормоқда, "Байер" эса 2 очко жамғариб, 29-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик