date

Лапорта: Жароҳатлар Барселона учун муаммо

Лапорта: Жароҳатлар Барселона учун муаммо
Барселона президенти Жоан Лапорта жамоанинг асосий муаммосини таъкидлади. Клуб раҳбарининг сўзларига кўра, жорий мавсумда "кўк-анорранглилар"нинг натижаларига жароҳатлар жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Бироқ, Лапорта бу фактни баҳона сифатида ишлатмайди. "Бизда кўплаб футболчилар жароҳат олди.

Мен буни баҳона сифатида қабул қилмайман, лекин бу ҳақиқат. Бу режаларга салбий таъсир кўрсатди, аммо ҳозир жароҳатланган футболчилар аста-секин сафга қайтмоқда ва биз натижаларимизни бир қадам бўлса-да яхшиламоқдамиз", - деди Лапорта Goal порталига берган интервюсида.

Ҳозирда Барселона Испания Ла Лигасининг турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги Реал Мадриддан жамоа беш очко ортда қоляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лапорта: Жароҳатлар Барселона учун муаммо