
Москванинг ЦСКА жамоаси собиқ футболчиси Валерий Масалитин Россия терма жамоаси ва ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновга Франциянинг топ-клубида иккинчи дарвозабон мақоми маъқул бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. "ПСЖ" Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашади, ўтган йили ҳам турнирда ғалаба қозонишди.
Балки Сафонов бу ҳолатдан қониқаётгандир. Агар у ўз ҳолатидан норози бўлса, унда клубни тарк этиши керак", - деди Масалитин "Газета.Ру" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, ҳозирги мавсумда Сафонов ПСЖнинг бошқа дарвозабони Люка Шевалье билан рақобат қилмоқда. Ҳозирча россиялик дарвозабон парижликлар сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ.
Ўтган мавсумда эса у ПСЖ таркибида 17 та ўйинда иштирок этган, жумладан, жамоа Франция Кубоги финалида ғалаба қозонган эди.
Масалитин: Сафоновга ПСЖдаги иккинчи даража маъқул
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг