
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Испания Ла Лигасининг суперклубига трансфер бўлишга тайёр. Transfer News Live манбасига кўра, Goal портали Ҳоланднинг "Реал Мадрид" сафида тўп суришни исташини хабар қилган.
Манбага кўра, Ҳоланд ўз футбол бренди сифатида максимал даражада ривожланиш учун "Манчестер Сити"ни тарк этишга мажбур бўлиши мумкинлигини ҳис қилмоқда. Эрлинг Ҳоланднинг отаси аввалроқ футболчи фаолияти давомида барча топ-лигаларда ўйнашни хоҳлаётгани ҳақида гапирганди.
Ҳозиргача норвегиялик футболчи Германия ва Англияда ўйнаган. Ҳозирда 25 ёшли Ҳоланд "Манчестер Сити" билан 2034 йилнинг ўрталаригача амалдаги шартномага эга.
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 180 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар