Ле Норман 2 ой майдонга туша олмайди


Мадриднинг "Атлетико" клуби марказий ҳимоячиси Робен Ле Норман тиззасидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Ле Норман Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи туруда Белгиянинг "Унион Сент-Жиллуаз" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган. У мазкур учрашувда атиги 26 дақиқа ўйнади.
Кейинчалик футболчида соннинг ярим парда мушаклари шикастлангани ва тизза бўғим капсуласи жароҳатлангани аниқланган. Ҳозирги маълумотларга кўра, 28 ёшли футболчи 1-2 ой давомида сафдан чиқади.
Жорий мавсумда Ле Норман 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та сариқ карточка олган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…