date

Ливерпуль Собослаи билан янги шартнома тузмоқчи

Ливерпуль Собослаи билан янги шартнома тузмоқчи
Ливерпуль клуби ярим ҳимоячи Доминик Собослаига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Венгриялик футболчи жорий мавсумда Арне Слот учун асосий ўйинчилардан бирига айланди.

Клуб раҳбарияти 25 ёшли футболчининг ўйинидан ҳайратда, шунинг учун у билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида. Журналист Николо Скира маълумотларига кўра, қизиллар Собослаига 2030 ёки 2031 йилгача амалда бўладиган меҳнат битими таклиф қилади.

Доминик Собослаи жорий мавсумда Ливерпуль сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Арне Слот 25 ёшли футболчини марказий ярим ҳимояда, шунингдек, унга одатда ёт бўлган ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳам синаб кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Собослаи билан янги шартнома тузмоқчи